Самарадаги ЙҲҲ қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси маълумотига қараганда, Россиянинг Самара вилоятида юз берган йўл-ҳаракати ҳодисаси қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги ҳақидаги баъзи ОАВ томонидан тарқатилган хабарлар тасдиқланмади. Мазкур ҳодиса натижасида 3 киши ҳалок бўлган ва 4 киши жароҳатланган. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
“Лада Ларгус” автомобилининг “КамАЗ” билан тўқнашуви Волжский томанининг Черновское сув омбори яқинида 2017 йил 27 август куни соат 03:00 атрофида бўлиб ўтган.
Ҳозирги вақтда Элчихонанинг консуллик бўлими томонидан Ўзбекистон фуқароларининг жароҳатланганлар орасида бўлганлиги ҳақидаги маълумот қўшимча текширилмоқда.