Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Саида Мирзиёева CCA Tashkent'ни Марказий Осиёдаги биринчи ўзига хос муассаса деб атади

Дилафруз Ниязова · 07.09.2026 · 10:50 · 35 views
Саида Мирзиёева CCA Tashkent'ни Марказий Осиёдаги биринчи ўзига хос муассаса деб атади
Саида Мирзиёева CCA Tashkent'ни Марказий Осиёдаги биринчи ўзига хос муассаса деб атади / Фото: Ўзбекистон Президенти Администрацияси матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда кўргазма ва таълим майдонлари, кутубхона, концепт-стор, шунингдек, учрашувлар ва тадқиқотлар учун мўлжалланган майдонларни бирлаштирган CCA Tashkent Замонавий санъат маркази очилди.

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг Telegram-каналида эълон қилинган маълумотга кўра, мажмуа Марказий Осиёда ушбу форматдаги биринчи муассасага айланган.

Марказ 1912 йилда қурилган собиқ дизель электр станцияси биносида жойлашган. Тарихий бинони архитектура жиҳатдан қайта трансформация қилиш ишларини халқаро Studio KO бюроси амалга оширган.

CCA Tashkentда кўргазмалар ва тадқиқот лойиҳалари, маърузалар ва мунозаралар, кино намойишлари, концертлар ҳамда перформанслар ўтказиш режалаштирилган. Шу тариқа, майдон замонавий маданий ва бадиий фаолиятнинг турли йўналишларини бирлаштиради.

Лойиҳада рассомлар, кураторлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилган.

Саида Мирзиёева таъкидлаганидек, марказ ўзбек ижодкорларини илгари суриш, уларнинг аудиториясини кенгайтириш ва мамлакат ташқарисида танилишига хизмат қилиши керак.

У CCA Tashkentнинг очилишини Ўзбекистонда халқаро даражадаги яна бир замонавий маданий майдон пайдо бўлиши сифатида баҳолади.

Марказни ташкил этиш Ўзбекистон президенти ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси фаолияти туфайли ташкил этилди.