Сафарбарлик тайёргарлиги тўғрисидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишдан ўтди

Сафарбарлик тайёргарлиги тўғрисидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишдан ўтди

Сафарбарлик тайёргарлиги тўғрисидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишдан ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда “Сафарбарлик тайёргарлиги ва сафарбарлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳасида сафарбарлик тайёргарлиги ва сафарбарликнинг асосий мақсадлари, принциплари ва устувор йўналишлари белгиланмоқда. Шунингдек, давлат органлари, ташкилотлар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари ва мажбуриятлари аниқ назарда тутилмоқда. Лойиҳада “сафарбарлик тайёргарлиги” ва «сафарбарлик» тушунчалари илк бор аниқ ва комплекс ҳуқуқий мазмунда ифодаланмоқда.

Шу билан бирга, лойиҳада умумий ёки қисман сафарбарликни эълон қилишнинг аниқ ҳуқуқий механизмлари, давлат органлари ва ташкилотларнинг вазифалари, иқтисодиёт тармоқларини уруш даври шароитида ишлашга ўтказиш тартиби ҳам белгилаб берилмоқда. Хусусан, давлат ва аҳолининг эҳтиёжларини узлуксиз таъминлаш мақсадида озиқ-овқат, ёқилғи, тиббий хизмат, транспорт, алоқа каби муҳим тизимларнинг барқарор фаолиятини таъминлаш чоралари назарда тутилган.

Бундан ташқари, сафарбарлик даврида чақирилган фуқаролар учун иш жойини сақлаб қолиш, кредит тўловларини кечиктириш, етказилган зарарларни компенсация қилиш каби ижтимоий кафолатлар ҳам мустаҳкамланмоқда.

Муҳокамаларда депутатлар қонун лойиҳаси мамлакат мудофаа салоҳиятини янада ошириш, Қуролли Кучларнинг жанговар ва сафарбарлик шайлигини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва тинчлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидладилар.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг