Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Спорт

Сабаленка Раҳимовани мағлуб этиб, US Open’нинг 4-босқичига чиқди

Дилафруз Ниязова · 04.09.2026 · 22:30 · 25 views
Сабаленка Раҳимовани мағлуб этиб, US Open’нинг 4-босқичига чиқди
Сабаленка Раҳимовани мағлуб этиб, US Open’нинг 4-босқичига чиқди  / Фото: UTF.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Дунё рейтингида биринчи ўринда турган беларуслик теннисчи Арина Сабаленка US Open 2026 турнирининг тўртинчи босқичига чиқди.

Учинчи босқичдаги баҳсда у жаҳон рейтингида 92-ўринни эгаллаб турган Ўзбекистон вакили Камилла Раҳимовани 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашув 1 соат 30 дақиқа давом этди. Сабаленка 10 та эйс қайд этди, бир марта қўш хатога йўл қўйди ва ишлаб олган еттита брейк-пойнтдан иккитасидан фойдаланди.

Раҳимова ўз ҳисобига иккита эйс ёзди, аммо олти марта қўш хато қилди. У учрашув давомида бирорта ҳам брейк-пойнт ишлаб ола олмади.

Кейинги босқичда Сабаленка чорак финалга чиқиш учун баҳс олиб боради. Унинг рақиби россиялик Диана Шнайдер ва америкалик Тэйлор Таунсенд ўртасидаги учрашув якунларига кўра аниқланади.