Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Россиядан олти ёшли бола Ўзбекистонга қайтарилди

UzDaily таҳририяти · 02.07.2026 · 17:00 · 22 views
Россиядан олти ёшли бола Ўзбекистонга қайтарилди

Россиядан олти ёшли бола Ўзбекистонга қайтарилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Россияда ота-онаси депортация қилинганидан сўнг қаровсиз қолган Фарғона вилоятилик олти ёшли бола Миграция агентлиги кўмагида Ўзбекистонга соғ-омон қайтарилди.

Хабар қилинишича, Абубакр исмли бола ота-онаси Россия ҳудудида ноқонуний бўлгани сабабли депортация қилингач, Москва шаҳрида ёлғиз қолиб кетган. Уни ватанга қайтариш масаласи ҳал этилгунга қадар қўшнилари қарамоғида бўлган.

Мавжуд вазият ҳақида маълумот олингандан сўнг, Миграция агентлигининг Фарғона вилояти филиали ҳамда идоранинг Москвадаги ваколатхонаси зарур ташкилий ва ҳуқуқий чора-тадбирларни тезкорлик билан амалга оширди.

Олиб борилган ишлар натижасида бола авиакомпания ходимлари ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб келинди ва ўз яқинларига топширилди.