Рио-2016: Магомед Ибрагимов Ўзбекистонга 13-медални тортиқ қилди!
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида Олимпиада ўйинларининг охирги кунида эркин кураш баҳслари қизиқарли тарзда ўтди.
97 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Магомед Ибрагимов бронза медали учун курашда украиналик Валерий Андрейцев устидан 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди ва Олимпиаданинг бронза медалига сазовор бўлди ва Ўзбекистонга 13-медални тортиқ қилди!
Эслатиб ўтамиз, умумий ҳисобда Ўзбекистон терма жамоаси 13 та медални қўлга киритди: 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза медали.
UzDaily
·
👁 465 views
·
22.08.2016 · 12:20