Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Рио-2016: Ихтиёр Наврўзов — бронза медали соҳиби!

Беҳзод Ҳожиматов · 22.08.2016 · 12:16 · 563 views
Рио-2016: Ихтиёр Наврўзов — бронза медали соҳиби!
Рио-2016: Ихтиёр Наврўзов — бронза медали соҳиби!
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида Олимпиада ўйинларининг охирги кунида эркин кураш баҳслари қизиқарли ўтди.

65 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Ихтиёр Наврўзов ўтиш учрашувида мўғилистонлик Мандахнаран Ганзоригни енгди ва Олимпиаданинг бронза медалига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 10 та медаль бор: 2 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медали.