Рио-2016: Ҳасанбой Дўсматов Олимпиаданинг “олтин”ини қўлга киритди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов Рио-де-Жанейро (Бразилия) шаҳрида давом этаётган Олимпиада ўйинларидаги Ўзбекистоннинг дастлабки олтин медалини қўлга киритди.
49 кг.гача бўлган вазн тоифасида жанг ўтказган Ҳасанбой Дўсматов финалда колумбиялик Юбержен Мартинес Ривасни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва Олимпиада чемпиони деган юксак номга сазовар бўлди.
UzDaily
·
👁 506 views
·
15.08.2016 · 17:31