Рио-2016: Бектемир Мелиқўзиев ярим финалга чиқди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган Олимпиада ўйинларида ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев 75 кг вазн тоифасида жангларга киришди.
Чорак финалда боксчимиз ҳиндистонлик Кришан Викасга қарши рингга чиқди. Муросасиз кечган жангда Мелиқўзиев 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди. Бу дегани камида бронза медали нақд. Энди ярим финалда у мексикалик Мисаел Родригез билан баҳс олиб боради.
UzDaily
·
👁 525 views
·
16.08.2016 · 15:17