Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Реклама қўнғироқлари ва хабарномаларига оид ҳуқуқлар ҳимояси кучайтирилади

UzDaily таҳририяти · 16.07.2026 · 12:10 · 36 views
Реклама қўнғироқлари ва хабарномаларига оид ҳуқуқлар ҳимояси кучайтирилади

Реклама қўнғироқлари ва хабарномаларига оид ҳуқуқлар ҳимояси кучайтирилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қарорга кўра, вояга етмаган шахслар ўз ҳуқуқларини мустақил равишда амалга ошириш юзасидан судларга мурожаат қилишда давлат божидан озод қилиниши белгиланди.

2026 йил 1 октябрдан жисмоний шахснинг фамилияси, исми
ва отасининг исми, туғилган санаси каби бирламчи маълумотлари ўзгарганда ўзида ушбу маълумотларни акс эттирувчи давлат органларига тегишли ахборот тизимларидаги маълумотларга автоматик тарзда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан ўзгартиришлар киритиш амалиёти йўлга қўйилади.

2026 йил 1 ноябрдан бошлаб: мобиль алоқа воситалари орқали SMS-хабарномалар йўли билан товар (иш, хизмат)ларни таклиф (реклама) қилувчи ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар фақат шахснинг ёзма ёки электрон розилигини олгандан сўнг ушбу ҳаракатларни (рекламани) амалга оширади;

мобиль алоқа воситаларига реклама қўнғироқлари ва SMS-хабарномаларни жўнатиш хизматини кўрсатувчи юридик шахслар ўзларининг ахборот тизимларини Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказгандан кейин тегишли хизматларни кўрсатишига йўл қўйилади;

реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини телекоммуникация тармоқлари (мобиль алоқа) орқали соат 18.00 дан 09.00 гача тарқатиш тақиқланади;

мобиль алоқа операторларига ўзлари томонидан тарқатиладиган реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини абонент сўровига кўра тўлиқ ёки қисман блоклаш мажбурияти юклатилади;

мазкур белгиланган талабларга риоя этмаслик реклама ҳамда шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади ва тегишли чоралар кўриш учун асос бўлади.