Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Қувасойда Корея билан автокомпонентлар ишлаб чиқарилади

UzDaily таҳририяти · 06.07.2026 · 16:15 · 23 views
Қувасойда Корея билан автокомпонентлар ишлаб чиқарилади

Қувасойда Корея билан автокомпонентлар ишлаб чиқарилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қувасой шаҳридаги «Қўқон» эркин иқтисодий зонаси филиалида Жанубий Кореянинг Hansae Mobility компанияси билан ҳамкорликда барпо этилаётган автомобиль бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши якунланиш арафасида. Лойиҳанинг амалга оширилиш жараёни билан Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров танишди.

Хизмат сафари давомида вилоят раҳбари қурилаётган объектга ташриф буюриб, ҳозирда қурилиш ишлари якунланаётгани ҳамда технологик ускуналарни ўрнатиш ишлари олиб борилаётгани билан танишди.

Лойиҳанинг умумий инвестиция ҳажми 30 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Қайд этилишича, ушбу корхона ташкил этилиши Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий натижаси бўлди.

Лойиҳага мувофиқ, биринчи босқичда корхона 120 нафарни иш билан таъминлайди. Кейинчалик яратиладиган иш ўринлари сони 200 нафардан ошиши режалаштирилган. Ишлаб чиқаришни 2026 йил охиригача фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.

Келгусида янги корхона атрофида қўшимча ишлаб чиқариш ва сервис объектларини ташкил этиш орқали замонавий саноат кластерини шакллантириш режалаштирилган.

Жанубий Корея компанияси вакиллари Фарғона вилояти ҳокимига лойиҳанинг амалга оширилиш жараёни ва қурилиш ишларининг бориши ҳақида маълумот берди.