Қурбонов ва Абдуллаев конкур бўйича ЖЧга йўлланма олди
Қурбонов ва Абдуллаев конкур бўйича ЖЧга йўлланма олди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Бекзод Қурбонов ва Абдураҳмон Абдуллаев 18–23 август кунлари Германиянинг Ахен шаҳрида бўлиб ўтадиган конкур бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Халқаро от спорти федерацияси маълумотига кўра, спортчилар саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, жаҳон биринчилигида қатнашиш йўлланмасини таъминлади.
Жаҳон чемпионатида Қурбонов ва Абдуллаев тўсиқлар баландлиги 155 ва 160 сантиметр бўлган маршрутларда иштирок этади.
UzDaily
·
👁 39 views
·
18.06.2026 · 21:30