Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Қозоғистонда одам савдоси қурбони бўлган ватандошимиз Ўзбекистонга олиб келинди

Дилафруз Ниязова · 16.08.2025 · 16:50 · 399 views
Қозоғистонда одам савдоси қурбони бўлган ватандошимиз Ўзбекистонга олиб келинди
Қозоғистонда одам савдоси қурбони бўлган ватандошимиз Ўзбекистонга олиб келинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида одам савдоси қурбони бўлган ҳамюртимиз С.Д. Ватанга қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" AA мухбири.

Бош консулхонадан олинган маълумотга кўра, С.Д. Қозоғистон ҳудудида оғир шароитда қолган ва одам савдосидан азият чеккани учун Ўзбекистонга қайтаришларида ёрдам сўраб ариза билан мурожаат қилган.

Ўзбекистон дипломатлари ва Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида жабрланувчи нопок кимсалар қўлидан озод қилинди ва вақтинча бошпана билан таъминланди.

С.Д. юртимизда 30 июлдан 30 августгача ўтказилаётган "Ватанга қайтариш" инсонпарварлик тадбирлари доирасида 11 август куни Олмаота–Тошкент йўналишидаги авиарейси орқали Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.