Қозоғистон элчиси билан учрашув
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2016-йилнинг 13-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қозоғистон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ерик Утембаев билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Қозоғистон кун тартибининг долзарб масалалари, жумладан Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашинининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган 43-сессияси ишида Қозоғистон делегацияси иштирокининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.