Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Қозоғистондаги авария Ўзбекистонда электр узилишларига сабаб бўлди

Дилафруз Ниязова · 14.08.2026 · 19:55 · 29 views
Қозоғистондаги авария Ўзбекистонда электр узилишларига сабаб бўлди
Қозоғистондаги авария Ўзбекистонда электр узилишларига сабаб бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда Қозоғистон энергетика тизимида юз берган авариядан сўнг электр таъминотида узилишлар кузатилди. Авария Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизими ишига таъсир кўрсатган. Ҳозирда мамлакат электр тармоқларида кучланишни узатиш босқичма-босқич тикланмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги хабар берди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» матбуот хизматининг маълум қилишича, мутахассислар авария оқибатларини бартараф этиш ва энергетика тизимининг нормал ишлашини тиклаш бўйича иш олиб бормоқда.

Авария 14 август куни соат 14:38 да содир бўлган. Л-5400, Л-5300 ва Л-5320 электр узатиш линиялари ўчирилганидан сўнг «Алатау Жарық Компаниясы» АЖ тармоқларида аварияга қарши автоматика ишга тушган.

Натижада Олмаота шаҳри ва Олмаота вилоятидаги истеъмолчиларнинг бир қисми электр энергиясисиз қолган. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, узилган юклама ҳажми 300 МВтни ташкил этган.

Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг электр таъминоти Қозоғистон энергетика тизимидаги авария оқибатлари бартараф этилгани сари босқичма-босқич тикланмоқда.