Қозоғистонда Nexia R3 тақдимоти ўтказилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
GM Uzbekistan АЖ Қозоғистонда Nexia R3 автомашинасининг Ravon бренди остида тақдимотини ўтказди.
Қайд этамиз, Nexia R3 “Chevrolet Aveo” (Т250)нинг такомиллаштирилган иккинчи авлод вакили ҳисобланади.
Nexia R3 автомобили 1,5 литр ҳажмдаги бензин двигатели билан жиҳозланади.
Бошқариш беш босқичли механик коробка ёки олти босқичли автомат коробка ёрдамида ишлайди.