Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Қозоғистон прeзидeнти Тошкeнтга кeлди

Беҳзод Ҳожиматов · 24.06.2016 · 10:40 · 464 views
Қозоғистон прeзидeнти Тошкeнтга кeлди
Қозоғистон прeзидeнти Тошкeнтга кeлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Тошкентда ўтадиган навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 23-июнь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

ШҲТ саммити Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтади. Унда ШҲТ фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ ва томонларни қизиқтирган бошқа масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.