Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Технологиялар

Қорақалпоғистон Республикасида рекомбинант инсон инсулини ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди

Дилафруз Ниязова · 16.10.2025 · 12:00 · 416 views
Қорақалпоғистон Республикасида рекомбинант инсон инсулини ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди
Қорақалпоғистон Республикасида рекомбинант инсон инсулини ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 14 октябрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов “SINTEZ PHARM TECHNOLOGY” МЧЖ вакиллари билан учрашди.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида рекомбинант инсон инсулини ва унинг аналогларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар лойиҳанинг истиқболлари, амалга ошириш босқичлари ҳамда зарур ташкилий ва инвестицион чора-тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича келишиб олдилар.

Шунингдек, компания томонидан лойиҳа доирасида хорижий инвестицияларни жалб этиш ишлари жадал равишда олиб борилаётгани маълум қилинди.