Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Молия

Қорақалпоғистон Республикаси 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилади

Дилафруз Ниязова · 03.03.2026 · 22:48 · 415 views
Қорақалпоғистон Республикаси 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилади
Қорақалпоғистон Республикаси 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилади / Фото: Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Қорақалпоғистон Республикасини 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва келгуси йиллар учун мўлжалланган дастурларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

2026 йил 1 апрелдан маъмурий бошқарув жиҳатдан Нукус шаҳри таркибига кирувчи “Қаратау” ва “Бестобе” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолисига давлат мактабгача таълим ташкилотларида бола таъминоти учун ота-оналар тўловига 50 фоиз камайтирувчи коэффициентлар қўлланилади.

Шунингдек, майдони 5 минг квадрат метрдан юқори бўлган савдо комплекслари ва меҳмонхона (жойлаштириш воситалари) хизматлари бўйича мазкур ҳудудда фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорларга 2027 йил 1 январдан 2040 йил 1 январга қадар ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкалари 90 фоизга камайтирилган ҳолда қўлланилади.

2028 йил 1 январга қадар: Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган тижорат банкларининг балансида бўлган мол-мулк объектлари бозор нархида қайта баҳоланиб, 10 йил давомида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан тўғридан-тўғри реализация қилинади;

реализация қилинган мол-мулк объектлари бўйича тузилган олди-сотди шартномаларига мувофиқ тўловлар 6 ой ичида тўлиқ тўланганда шартнома қийматининг 25 фоизига тенг миқдорда чегирмалар берилади.