7
Ўзбекистон

Қонунчилик палатасига транспорт воситалари тезлигида йўл қўйиладиган хатоликни ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди

Қонунчилик палатасига транспорт воситалари тезлигида йўл қўйиладиган хатоликни ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди
Қонунчилик палатасига транспорт воситалари тезлигида йўл қўйиладиган хатоликни ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилди.

Қонун лойиҳаси билан тезлик билан боғлиқ қоидабузарликлар бўйича радар ва спидометрлар кўрсаткичлари хатоларидан келиб чиқиб, қайд этилган тезликдан 10 км/соат чегириб ташланган ҳолда маъмурий жазо қўлланилиши назарда тутилмоқда.

Бугунги кунда амалиётда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ва транспорт воситалари спидометрлари кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳисобга олиниб, улар қайд этган тезликдан соатига 5 километр чегириб ташланган ҳолда, маъмурий жазо чораси қўлланиб келинмоқда.

Масалан, ҳаракатланиш тезлиги 60 км/соат белгиланган ҳудудда радар томонидан 69 км/соат тезлик билан ҳаракатланган деб топилган ҳайдовчига эҳтимолий хатолик билан 64 км/соат (–5 км/соат) тезлик учун жарима қўлланилади. Белгиланаётган қоидалар бу каби ҳолатларнинг олдини олишга, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.