Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Қонунчилик палатаси спикери Oятуллоҳ Хоманаий вафоти муносабати билан таъзия билдирди

Дилафруз Ниязова · 07.03.2026 · 11:50 · 242 views
Қонунчилик палатаси спикери Oятуллоҳ Хоманаий вафоти муносабати билан таъзия билдирди
Қонунчилик палатаси спикери Oятуллоҳ Хоманаий вафоти муносабати билан таъзия билдирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов Тошкентдаги Эрон элчихонасига ташриф буюриб, Эроннинг олий раҳбари Oятуллоҳ Али Хоманаий вафоти муносабати билан очилган таъзия китобига имзо чекди. Бу ҳақда Эроннинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси хабар қилди.

Ташриф давомида Исмоилов Ўзбекистон давлати ва халқи номидан чуқур таъзия билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон давлат оммавий ахборот воситалари 28 февраль куни мамлакат олий раҳбарининг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.