Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Қўриқлаш хизматига янги ваколатлар берилди

UzDaily · 22.05.2026 · 10:15 · 195 views
Қўриқлаш хизматига янги ваколатлар берилди
Қўриқлаш хизматига янги ваколатлар берилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритилди. Уларга кўра, ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш хизмати мансабдор шахсларига айрим маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ва жавобгарлик чораларини белгилаш ҳуқуқи берилди.

Янги нормаларга мувофиқ, қўриқлаш хизмати бўлинмалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари жамоат тартибини бузиш билан боғлиқ қатор ишлар бўйича қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлди.

Уларнинг ваколатига жамоат жойларида тамаки маҳсулотлари ва алкоголь истеъмол қилиш, белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш, вояга етмаганларни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш қоидаларини бузиш каби ҳуқуқбузарликлар киритилди.

Бундан ташқари, улар майда ўғирлик, майда безорилик, диний материалларни ноқонуний тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш, қурол билан муомала қилиш қоидаларини бузиш ва совуқ қурол олиб юриш билан боғлиқ ишларни ҳам кўриб чиқиши мумкин.

Шунингдек, вояга етмаганларни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб қилиш ҳолатлари ҳам улар ваколатига киритилди.