Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни белгиланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 1 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2017 йил 24 августда маъқулланган
1-модда. Декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгилансин.
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев
Тошкент шаҳри, 2017 йил 25 август
UzDaily
·
👁 381 views
·
26.08.2017 · 13:37