Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Қашқадарё вилоятида газ чақнаши содир бўлди

Беҳзод Ҳожиматов · 15.08.2017 · 16:17 · 292 views
Қашқадарё вилоятида газ чақнаши содир бўлди
Қашқадарё вилоятида газ чақнаши содир бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 15 август куни тахминан соат 00:25 ларда Қарши туманидаги «Жанубгаз» АЖ га қарашли ёпиқ автогараж ҳудудидаги “Қарши-Бишкент” автомобиль йўлининг 6-7 км орасида “МАN” русумли суюлтирилган газ (пропан) ташувчи автомобилдан “ЗИЛ-130” русумли суюлтирилган газ (пропан) ташувчи автомобилга суюлтирилган газ тўлдириш вақтида чақнаш содир бўлган. Натижада, “ЗИЛ-130” русумли юк автомобиль ҳайдовчисининг ёрдамчиси тан жароҳати олган. Ҳозирда, жабрланган фуқаро Қарши шаҳридаги Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига ётқизилган.