Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Путин ва Мирзиёев Хитойда ШҲТ саммити доирасида икки томонлама учрашув ўтказадилар

Дилафруз Ниязова · 31.08.2025 · 11:35 · 422 views
Путин ва Мирзиёев Хитойда ШҲТ саммити доирасида икки томонлама учрашув ўтказадилар
Путин ва Мирзиёев Хитойда ШҲТ саммити доирасида икки томонлама учрашув ўтказадилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Россия президенти Владимир Путин Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказиши кутилмоқда. Бу ҳақда Россия раҳбарининг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.

РИА Новости хабар беришича, Путиннинг Хитойга ташрифи 31 август — 3 сентябрь кунларига режалаштирилган. Аввало Россия президенти Тяньцзин шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида иштирок этади, шундан сўнг Пекинга расмий ташриф доирасидаги тадбирларда қатнашиш учун йўл олади.

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан музокаралардан кейин, Владимир Путин бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади. Улар орасида Шавкат Мирзиёев билан мулоқот ҳам бор.

Юрий Ушаков таъкидлашича, музокаралар асосан икки томонлама ҳамкорлик масалалари ва мамлакатлар ўртасидаги шериклик муносабатларини ривожлантиришга қаратилган бўлади.