Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Президент олимпиада ғолибларини рағбатлантириш ҳажмини тасдиқлади

Беҳзод Ҳожиматов · 26.07.2016 · 12:01 · 654 views
Президент олимпиада ғолибларини рағбатлантириш ҳажмини тасдиқлади
Президент олимпиада ғолибларини рағбатлантириш ҳажмини тасдиқлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладган XXXI Ёзги Олимпия ўйинларидаги олимпиада ғолибларини рағбатлантириш ҳажмини тасдиқлади.

“Газета.уз”нинг хабар беришича, олимпиада ғолибларини рағбатлантириш ҳажми давлатимиз раҳбари қарори билан ўрнатилди.

Қарорга кўра, олтин медални қўлга киритган спортчиларга 200 минг АҚШ доллари билан мукофотланадилар.

Кумуш медални қўлга киритган спортчилар 100 минг АҚШ доллари ва бронза медалини қўлга киритганлар 75 минг АҚШ доллари билан мукофотланадилар.

Эслатиб ўтамиз, XXXI Ёзги Олимпия ўйинлари 2016-йилнинг 5-21-август кунлари бўлиб ўтади.