Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Покистонлик тадбиркорлар делегацияси Сирдарёга ташриф буюрди

Беҳзод Ҳожиматов · 03.03.2025 · 12:15 · 305 views
Покистонлик тадбиркорлар делегацияси Сирдарёга ташриф буюрди
Покистонлик тадбиркорлар делегацияси Сирдарёга ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Покистонлик ишбилармон доира вакиллари бугун вилоятимиз бизнес салоҳиятини ўрганиш мақсадида вилоятдаги йирик ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг фаолияти билан танишдилар.

Делегацияга Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Алишер Тўхтаев ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ҳалимжон Сафаров бошчилик қилиб, Покистон томонидан келган текстил, фармацевтика ҳамда бир қанча ишлаб чиқарувчи саноат корхона ишбилармонлари билан биргаликда “PENG SHENG” МЧЖ, “SIRDARYO MEGA LYUKS” МЧЖ ва “OMON MED FARM” МЧЖ каби корхоналар фаолияти ўрганилиб ҳамкорликда ишлаш ва истиқболга режалар тузиш бўйича келишиб олинди.