Plattenhardt + Wirth GmbH раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» Холдинг компаниясида Plattenhardt + Wirth GmbH компанияси раҳбари Ингольф Майер билан учрашув бўлиб ўтди.
Plattenhardt + Wirth GmbH компанияси мева-сабзавотлар учун омборхоналарни қуриш бўйича Германияда етакчилардан ҳисобланиб, Венгрия, Хитой, МДҲ, Хорватия ва Польшада ўз ваколатхоналарига эга.
Учрашув давомида савдо-логистик марказлар ҳамда мева-сабзавотлар учун музлаткичли омборхоналарнинг қурилиши бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.