Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Пенсия жамғармаси Жаҳон банки ва ХМТ мутахассислари билан пенсия тизимининг актуар баҳосини муҳокама қилди

UzDaily · 05.02.2026 · 09:30 · 241 views
Пенсия жамғармаси Жаҳон банки ва ХМТ мутахассислари билан пенсия тизимининг актуар баҳосини муҳокама қилди

Пенсия жамғармаси Жаҳон банки ва ХМТ мутахассислари билан пенсия тизимининг актуар баҳосини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Пенсия жамғармасида Жаҳон банки ва Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) вакиллари билан пенсия тизимини актуар баҳолаш масалаларига бағишланган учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Пенсия жамғармаси раҳбарияти, ХМТ вакиллари - Андре Пикард, Паскаль Аннике, шунингдек, Жаҳон банки экспертлари Ҳиманши Жаин ва Марина Новикова иштирок этишди.

Пенсия тизимини актуар баҳолаш бўйича Ҳалқаро молия ташкилотлари томонидан грант ажратилди.

Ўзаро мулоқот давомида Ўзбекистонда пенсия тизимини актуар баҳолаш жараёнининг амалий жиҳатлари, таҳлилий кўрсаткичлар билан ишлаш, шунингдек, техник ва ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Мулоқот сўнгида пенсия тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар ҳамда халқаро экспертлар ўртасида ҳамкорлик тартиби, истиқболдаги вазифалар аниқ белгилаб олинди.

UzDaily · 👁 241 views · 05.02.2026 · 09:30