Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Паралимпиячиларимиз яна шоҳсупага кўтарилди

UzDaily · 14.09.2016 · 10:22 · 483 views
Паралимпиячиларимиз яна шоҳсупага кўтарилди
Паралимпиячиларимиз яна шоҳсупага кўтарилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган XV Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар яна иккита бронза медални қўлга киритди.

Дмитрий Хорлин 400 метрга эркин усулда сузишда 4 дақиқа 06.63 сония қайд этиб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди, деб хабар беради ЎзА.

Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига яна битта бронза медални Аҳрор Бозоров тақдим этди. Пауэрлифтинг бўйича вазни 80 килограммгача бўлган спортчилар беллашувида қатнашган cпортчимиз 207 килограмм натижа билан учинчи ўринни эгаллади.

Айни пайтда Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобида 6 олтин, 4 кумуш ва 13 бронза медаль бор.

UzDaily · 👁 483 views · 14.09.2016 · 10:22