Иқтисод

«Ўзкимёсаноат» Хитойнинг SINOPEC компанияси билан ҳамкорликни муҳокама қилди

«Ўзкимёсаноат» Хитойнинг SINOPEC компанияси билан ҳамкорликни муҳокама қилди
«Ўзкимёсаноат» Хитойнинг SINOPEC компанияси билан ҳамкорликни муҳокама қилди / Фото: «Ўзкимёсаноат» АЖ..

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти муҳандислик-техник хизматларга ихтисослашган Хитойнинг SINOPEC Nanjing Engineering Co., Ltd. компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.

Томонлар Ўзбекистон кимё саноатида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари ва ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Асосий эътибор замонавий муҳандислик ва технологик ечимларни жорий этиш, саноат корхоналари самарадорлигини ошириш ҳамда илғор халқаро тажрибани қўллашга қаратилди.

Учрашув иштирокчилари икки компания мутахассислари ўртасида касбий билим ва тажриба алмашиш имкониятларини ҳам кўриб чиқди.

Музокаралар давомида томонлар кимё саноатидаги ислоҳотлар, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва технологик жараёнларни такомиллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Учрашув якунида иштирокчилар ишбилармонлик алоқаларини давом эттириш, ҳамкорликнинг янги йўналишларини ўрганиш ва Ўзбекистон кимё саноатини ривожлантиришга қаратилган қўшма ташаббусларни амалга оширишдан манфаатдор эканликларини билдирди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.