Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —Ўзбекистон ёшлар футзал терма жамоаси 2026 йил 12 октябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган халқаро ўртоқлик учрашувида Қирғизистон терма жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Учрашувнинг 15-дақиқасида Самандар Абдувоитов тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди ва Қирғизистон терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
18-дақиқада Бегзод Мирқосимов ҳисобни тенглаштирди. Бироқ 38-дақиқада Нурдин Мендибаев ғалаба голини уриб, майдон эгаларига ғалабани тақдим этди.
Шу тариқа, учрашув Қирғизистон ёшлар футзал терма жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашув давомида 25-дақиқада Низомиддин Зиёҳиддинов ва Айбек Қирғизов, 26-дақиқада Марлен Замирбеков, 40-дақиқада эса Бабур Бейшенов сариқ карточка билан огоҳлантирилди.