Ўзбекистоннинг янги бош консули Владивостокда иш бошлади
Ўзбекистоннинг янги бош консули Владивостокда иш бошлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳожиакбар Ваҳобов Владивосток шаҳридаги Ўзбекистон Бош консули вазифасини расман бажаришга киришди. Бу ҳақда Россиянинг Приморье ўлкаси Халқаро ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, янги бош консул 2026 йил 30 июнь кунидан ўз фаолиятини бошлаган.
Владивостокдаги Ўзбекистон Бош консуллигининг консуллик округига Саха (Якутия) Республикаси, Камчатка, Приморье ва Хабаровск ўлкалари, Амур, Магадан ва Сахалин вилоятлари, Яҳудий автоном вилояти, шунингдек, Чукотка автоном округи киради.