Иқтисод

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 42 миллиард доллардан ошди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 42 миллиард доллардан ошди
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 42 миллиард доллардан ошди / Фото: Сурат сунъий интеллекти томонидан яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасининг умумий давлат қарзи 42,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.

Ушбу суммадан асосий қисм — 35,5 миллиард доллар — ташқи қарз ҳисобига тўғри келса, ички мажбуриятлар 6,8 миллиард долларни ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан давлат қарзи 7 миллиард доллардан ортиқка ошган.

Халқаро молиявий ташкилотлар орасида Ўзбекистоннинг энг йирик кредитори сифатида Ҳалқаро қайта тиклаш ва тараққиёт банки (Жаҳон банки) қолмоқда.

2024 йил якунига кўра, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 64,1 миллиард долларга етди, бу ялпи ички маҳсулотнинг 55,7 фоизини ташкил этади.

Ушбу суммада давлат қарзи 33,9 миллиард долларни, корпоратив сектор қарзи эса 30,2 миллиард долларни ташкил этди.

Шу билан бирга, давлат қарзи таркибига ҳисобланган, аммо ҳали тўланмаган фоизлар ҳам киритилган.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.