Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг биринчи элчиси Сербия Ташқи ишлар вазирлигига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди

Дилафруз Ниязова · 08.07.2025 · 13:00 · 230 views
Ўзбекистоннинг биринчи элчиси Сербия Ташқи ишлар вазирлигига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди
Ўзбекистоннинг биринчи элчиси Сербия Ташқи ишлар вазирлигига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган) Ойбек Шахавдинов Сербия Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик протокол раҳбари Бранко Радовановичга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди ва Ўзбекистон-Сербия муносабатларини янада мустаҳкамлашдан икки томон ҳам манфаатдорлик билдирди.

Хорижий томон Ўзбекистоннинг Сербияга биринчи элчиси тайинланганини олқишлаб, бу қадам икки томонлама ҳамкорликнинг бутун йўналишига янги суръат бағишлашини таъкидлади.

Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ойбек Шахавдинов 2024 йил 13 декабрь куни Словения Президенти Наташа Пирц Мусарга ишонч ёрлиқларини топширган эди.

Ойбек Шахавдинов, шунингдек, Ўзбекистоннинг Венгриядаги биринчи, шунингдек, ўриндошлик асосида Хорватия ва Черногориядаги элчиси ҳисобланади.