Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистондаги ижтимоий муассасалар соғлом овқатланиш тизимини такомиллаштирмоқда

UzDaily таҳририяти · 01.08.2026 · 20:45 · 27 views
Ўзбекистондаги ижтимоий муассасалар соғлом овқатланиш тизимини такомиллаштирмоқда
Ўзбекистондаги ижтимоий муассасалар соғлом овқатланиш тизимини такомиллаштирмоқда / Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида Россиянинг “Тармоқ овқатланиш институти” вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
 
Мулоқот давомида ижтимоий ҳимоя тизими ташкилотларида соғлом овқатланишнинг аҳволи, замонавий ёндашувларни жорий этиш, соҳани норматив-услубий жиҳатдан ривожлантириш, мутахассислар малакасини ошириш ҳамда илғор халқаро тажрибани кенг татбиқ этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
 
Учрашув якунида томонлар ўртасида Ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
 
Ушбу ҳужжат қуйидаги асосий йўналишларда биргаликда иш олиб бориш учун ҳуқуқий асос яратади:
 

  • Ижтимоий муассасалар учун замонавий овқатланиш стандартлари ва услубий тавсияларни ишлаб чиқиш;
  • Озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш ва етказиб бериш тизимини такомиллаштириш ҳамда замонавий технологияларни жорий этиш;
  • Соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш ҳамда халқаро экспертлар билан тажриба алмашинувини йўлга қўйиш.

 
Ушбу ҳамкорлик Агентлик тизимидаги муассасаларда яшовчи фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар ва овқатлантириш сифатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.