Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистонда тақиқловчи белгилар қўйилган ҳудудларда тўхташга рухсат берилди

UzDaily · 26.10.2025 · 12:49 · 234 views
Ўзбекистонда тақиқловчи белгилар қўйилган ҳудудларда тўхташга рухсат берилди

Ўзбекистонда тақиқловчи белгилар қўйилган ҳудудларда тўхташга рухсат берилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати қоидаларига ўзгаришлар киритилганини маълум қилди.

Эндиликда «Тўхташ тақиқланади» белгилари амал қиладиган ҳудудларда транспорт воситаларини тўхтатишга рухсат этилди.

Шу билан бирга, муайян ҳудуднинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда, мазкур белгилар билан биргаликда уларнинг амал қилиш вақти кўрсатилган қўшимча ахборот белгилари ўрнатилади.

Янги тартиб ҳайдовчилар учун қоидаларни соддалаштириш, шу билан бирга йўлларда ҳаракат хавфсизлигини сақлашни мақсад қилади.

UzDaily · 👁 234 views · 26.10.2025 · 12:49