Ўзбекистонда талабалар сони 1,5 миллионга етди
Ўзбекистонда талабалар сони 1,5 миллионга етди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 2025/2026 ўқув йили якунларига кўра олий таълим муассасалари талабалари сони 1 миллион 535 минг нафарга етди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Аввалги ўқув йилига нисбатан мазкур кўрсаткич 102,2 минг нафарга ёки 7,1 фоизга ошган.
Келтирилган маълумотларга кўра, талабаларнинг 782,9 минг нафарини аёллар, 752,1 минг нафарини эса эркаклар ташкил этган.
Статистика мамлакат олий таълим тизимида таълим олаётганлар сони сўнгги йилларда барқарор ўсиб бораётганини кўрсатмоқда. Хусусан, 2024/2025 ўқув йилида талабалар сони 1 миллион 432,8 минг нафарни, 2023/2024 ўқув йилида 1 миллион 314,5 минг нафарни, 2022/2023 ўқув йилида 1 миллион 042,1 минг нафарни, 2021/2022 ўқув йилида эса 808,4 минг нафарни ташкил этган.