Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 456,7 мингта тижорат ташкилоти фаолият юритган.
Уларнинг асосий қисмини масъулияти чекланган жамиятлар ташкил этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Масъулияти чекланган жамиятлар сони 366 051 тага етган бўлиб, мамлакатдаги тижорат ташкилотларининг умумий сонидаги улуши 80,2 фоизни ташкил этган.
Сони бўйича иккинчи ўринни хусусий корхоналар эгаллаган — 48 112 та ташкилот ёки умумий миқдорнинг 10,5 фоизи.
Оилавий корхоналар сони 38 101 тани ташкил этган. Бу барча тижорат ташкилотларининг 8,3 фоизига тенг.
Акциядорлик жамиятлари улушига 648 та ташкилот ёки умумий миқдорнинг 0,1 фоизи тўғри келган.
Яна 3 740 та тижорат ташкилоти ёки уларнинг умумий сонининг 0,8 фоизи бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга мансуб бўлган.