Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистонда истеъмолчилар учун иссиқ сув ҳисоблагичларини проактив текшириш жорий этилди

Дилафруз Ниязова · 03.04.2025 · 11:50 · 301 views
Ўзбекистонда истеъмолчилар учун иссиқ сув ҳисоблагичларини проактив текшириш жорий этилди
Ўзбекистонда истеъмолчилар учун иссиқ сув ҳисоблагичларини проактив текшириш жорий этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Иссиқ сув ҳисоблагичлари даврий қиёслашдан ўтказиш таъминотчи корхоналар зиммасига юкланди. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Эндиликда истеъмолчилар иссиқ сув ҳисоблагичларини қиёслаш учун мурожаат қилиши шарт эмас.

Ҳисоблагичларни даврий қиёслаш ваколатли органлар томонидан (проактив шаклда) амалга оширилади.

Бу ўзгариш Вазирлар Маҳкамасининг 847-сон қарори (12.12.2024) асосида жорий этилди.

Проактив давлат хизматларида мурожаат талаб қилинмайди, ҳисоблагичлар автоматик тарзда қиёслашдан ўтказилади.