Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистонда ИҲТТ Глобал форумининг солиқ шаффофлиги ва ахборот алмашинуви бўйича баҳолаш миссияси ўтказилмоқда

UzDaily · 29.01.2026 · 21:30 · 229 views
Ўзбекистонда ИҲТТ Глобал форумининг солиқ шаффофлиги ва ахборот алмашинуви бўйича баҳолаш миссияси ўтказилмоқда

Ўзбекистонда ИҲТТ Глобал форумининг солиқ шаффофлиги ва ахборот алмашинуви бўйича баҳолаш миссияси ўтказилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йилнинг 27–30 январь кунлари Ўзбекистон Республикасида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) Глобал форумининг солиқ масалаларида шаффофлик ва ахборот алмашинуви бўйича комплекс баҳолаш (Peer Review) миссияси бўлиб ўтмоқда.

Мазкур миссия Ўзбекистон Республикасининг солиқ шаффофлиги ва халқаро ахборот алмашинуви соҳасидаги халқаро стандартларга мувофиқлигини баҳолаш доирасида ўтказилмоқда.

Глобал форум делегациясига миссия раҳбари — Амрита Сингх Ахуджа бошчилик қилмоқда.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси майдонида қўмита таркибий тузилмалари, шунингдек манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида қатор ишчи учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Учрашувлар давомида маълумотларнинг мавжудлиги ва уларга кириш имконияти, халқаро солиқ ахбороти алмашинуви механизмлари, ҳуқуқий тартибга солиш ҳамда тегишли жараёнларнинг амалий қўлланилиши масалалари муҳокама қилинмоқда.

Глобал форум баҳолаш миссиясининг ўтказилиши Ўзбекистон Республикасининг солиқ соҳасида халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим босқич бўлиб, мамлакатнинг шаффофлик, ҳалоллик ва халқаро стандартларга риоя этиш принципларига содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди.

UzDaily · 👁 229 views · 29.01.2026 · 21:30