Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистонда City & Guilds малака баҳолаш марказлари ташкил этилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги қарийб 150 йиллик тажрибага эга, профессионал таълим стандартлари ҳамда 1 400 дан ортиқ ўқув дастурларини ишлаб чиққан “City & Guilds” ташкилоти билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Мазкур меморандум асосида Ўзбекистонда халқаро миқёсда тан олинган ва 80 дан ортиқ давлатда фаолият юритувчи “City & Guilds” малака баҳолаш марказлари ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
Ҳамкорлик профессионал таълим сифатини халқаро стандартлар асосида янги босқичга олиб чиқиш, ёшлар ва мутахассисларнинг халқаро меҳнат бозорида рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.