Шошилинч
7
Ўзбекистон

Ўзбекистонда боғчалардаги болалар сони 2,5 миллиондан ошди

Ўзбекистонда боғчалардаги болалар сони 2,5 миллиондан ошди
Ўзбекистонда боғчалардаги болалар сони 2,5 миллиондан ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги мактабгача таълим ташкилотларига қатнаётган болалар сони 2,53 миллион нафарга етди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йил охиридаги кўрсаткич билан таққослаганда, бир йил давомида боғчаларда тарбияланаётган болалар сони 183,3 минг нафарга ёки 7,8 фоизга ошган.

Тарбияланувчилар сони бўйича энг юқори кўрсаткич Фарғона вилоятида қайд этилган. Ҳудуддаги мактабгача таълим муассасаларида 308,5 минг нафар бола таълим-тарбия олмоқда. Иккинчи ўринни 288,9 минг нафар тарбияланувчи билан Самарқанд вилояти, учинчи ўринни эса 263,8 минг нафар бола билан Андижон вилояти эгаллаган.

Наманган вилоятидаги боғчаларга 225,4 минг нафар, Қашқадарё вилоятида 218,6 минг нафар, Сурхондарё вилоятида эса 195,9 минг нафар бола қатнайди. Тошкент вилоятида тарбияланувчилар сони 183 минг нафарни, пойтахтда эса 180,4 минг нафарни ташкил этади.

Бухоро вилоятида 139,7 минг нафар, Хоразм вилоятида 136,4 минг нафар бола мактабгача таълим билан қамраб олинган. Қорақалпоғистон Республикасида ушбу кўрсаткич 129,8 минг нафарни, Жиззах вилоятида эса 114,6 минг нафарни ташкил этган.

Тарбияланувчилар сони энг кам ҳудуд Навоий вилояти бўлиб, бу ерда 79,3 минг нафар бола қайд этилган. Сирдарё вилоятида эса мактабгача таълим муассасаларида 68,9 минг нафар бола тарбияланмоқда.

Шундай қилиб, мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болалар сони бўйича Фарғона вилояти етакчилик қилмоқда. Энг паст кўрсаткич эса Сирдарё вилоятида қайд этилган.

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.