Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Хитойнинг CRRC Dalian компанияси билан темир йўл транспорти ва метрополитен соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришди.
Тегишли меморандумни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Хитой компанияси имзолади.
Ҳужжат темир йўл инфратузилмаси ва метрополитенни ривожлантириш, замонавий ҳаракатланувчи таркибни харид қилиш ҳамда илғор технологияларни жорий этиш бўйича ҳамкорликни назарда тутади.
Томонлар, шунингдек, ишлаб чиқариш ва техник хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш, тажриба алмашиш ҳамда истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.