Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистонда бахтсиз ҳодисалар ва автотранспорт суғуртаси етакчилик қилмоқда

Дилафруз Ниязова · 04.12.2025 · 15:50 · 250 views
Ўзбекистонда бахтсиз ҳодисалар ва автотранспорт суғуртаси етакчилик қилмоқда
Ўзбекистонда бахтсиз ҳодисалар ва автотранспорт суғуртаси етакчилик қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда суғурта хизматлари орасида энг оммабоп йўналишлар бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш, автотранспорт ва бошқа турдаги транспорт воситаларини суғурталаш, шунингдек юклар ва мол-мулкни суғурталаш ҳисобланади.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–октябрь ойларида мазкур турдаги суғурта хизматлари умумий кўрсатилган суғурта хизматлари ҳажмининг 81,5 фоизини ташкил этди. Умумий ҳажм эса 10 трлн сўмга етган.

Қиёслаш учун, қайта суғурталаш хизматлари 14,2 фоизни, ҳаётни суғурталаш эса жами улушнинг бор-йўғи 4,3 фоизни ташкил қилган.

Ушбу даврда суғурта бозорининг умумий ўсиши 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 2,6 трлн сўмни ташкил этди.