Ўзбекистонда алкоголь учун нақд тўловни қайтариш масаласи муҳокама қилинмоқда
Ўзбекистонда алкоголь учун нақд тўловни қайтариш масаласи муҳокама қилинмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда жамоат овқатланиш муассасаларида алкоголь маҳсулотларини сотиб олишда нақд тўловни қайта жорий этиш имконияти кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси раиси Фаррух Пулатов Савдо-саноат палатасида бўлиб ўтган очиқ мулоқот давомида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, яқин вақт ичида ресторан ва кафеларда алкоголь маҳсулотлари учун ҳисоб-китобларни нафақат нақдсиз, балки нақд шаклда ҳам амалга ошириш имконини берувчи механизмни жорий этиш режалаштирилмоқда. Амалдаги тартибга ўзгартишлар киритиш бўйича тегишли ҳужжат лойиҳаси аллақачон тайёрланган ва масъул идоралар билан келишилмоқда.
Аввалроқ, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб мамлакатда айрим хизматлар, жумладан алкоголь маҳсулотларини сотиш асосан электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилиши тартиби жорий этилган эди.
Муҳокамалар давомида хорижий сайёҳлар учун қулайликларни ошириш мақсадида меҳмонхоналарда туристик йиғимни нақд шаклда тўлаш имконияти жорий этилгани ҳам қайд этилди.
Тўлов шаклларига қўйиладиган талабларни юмшатиш масаласи аввал ҳам Солиқ маслаҳатчилари, аудиторлар ва бухгалтерлар иштирокида ўтказилган Савдо-саноат палатасининг очиқ мулоқотлари доирасида кўтарилган эди.