Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистонда 8 ойда 162 минг тонна карам экспорт қилинган

Беҳзод Ҳожиматов · 07.10.2024 · 09:39 · 569 views
Ўзбекистонда 8 ойда 162 минг тонна карам экспорт қилинган
Ўзбекистонда 8 ойда 162 минг тонна карам экспорт қилинган

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йил январь-август ойларида қиймати 42,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 162 минг тонна карам экспорт қилган.

Карам экспорти қиймати 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 21,5 млн АҚШ долларига ошган. 

2024 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон энг кўп карам экспорт қилган давлатлар:

- Россия – 84,8 минг тонна

- Қозоғистон – 64,7 минг тонна

- Қирғиз Р. – 7,8 минг тонна

- Беларусь Р. – 3 минг тонна

- Латвия – 1,3 минг тонна

- Тожикистон – 121 тонна