Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ўзбекистон ёшлар термаси Эрон ёшлар термасига ютказди

Беҳзод Ҳожиматов · 25.10.2016 · 14:18 · 500 views
Ўзбекистон ёшлар термаси Эрон ёшлар термасига ютказди
Ўзбекистон ёшлар термаси Эрон ёшлар термасига ютказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Манама шаҳри (Баҳрайн)да 19 ёшгача бўлган ўйинчилар ўртасида ўтказиладиган Осиё чемпионатининг чорак финал учрашувида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Эрон ёшлар терма жамоасига ютказиб қўйди.

Жасур Абдураимов шогирдлари эронлик тенгқурларига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга кирита олмади.

Рақиблардан тўпларни дарвозамизга Ризо Жафари киритди. Унинг учун 13-дақиқа ва 47-дақиқалар омадли бўлди.