Ўзбекистон Yokogawa Electric билан рақамлаштиришни муҳокама қилди
Ўзбекистон Yokogawa Electric билан рақамлаштиришни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзбекистон нефть ва гази — ОGU 2026” халқаро анжумани доирасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбарияти ҳамда Япониянинг “Yokogawa Electric Corporation” компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида саноат автоматизацияси, рақамли бошқарув тизимларини жорий этиш ҳамда нефть-газ тармоғида замонавий ўлчов технологияларидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар DCS (Distributed Control System) ва SCADA тизимлари, PLC автоматизация ечимлари, саноат датчиклари, ўлчов асбоблари ҳамда газ ва суюқлик анализаторларини ишлаб чиқариш ва жорий этиш соҳасидаги ҳамкорлик имкониятлари юзасидан фикр алмашдилар.
Шунингдек, энергетика, кимё, нефть-газ ва фармацевтика саноати учун интеграциялашган технологик ечимларни татбиқ этиш, ишлаб чиқариш жараёнларининг самарадорлиги ва хавфсизлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.