Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва ЙХҲТ минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 28.09.2025 · 09:00 · 366 views
Ўзбекистон ва ЙХҲТ минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва ЙХҲТ минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида ЙХҲТ Бош котиби Феридун Синирлиўғли билан учрашди.

Томонлар бўлажак тадбирлар кун тартиби, жумладан, вазирлар учрашувларига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан фикр алмашдилар, минтақавий барқарорлик ва хавфсизлик масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.

Ўзбекистон ЙХҲТ билан конструктив ҳамкорликка содиқлигини яна бир бор тасдиқлади ва бутун минтақада тинчлик, мулоқот ва шерикликни фаол ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.